Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 195)

ЯНГИЛИКЛАР

“Имом Бухорий номини эшитганда, бутун Малайзия халқи қувонади”

22 октябрь куни Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хенди Ассан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига келди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари элчи билан мулоқот ўтказдилар. Учрашувда муфтий ҳазратлари Хенди Ассанни элчи этиб тайинлангани билан қутлаб, диний идора фаолияти, диний ибодатларни эмин-эркин ва тинчлик-осойишталикда адо этиб келинаётгани, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан жуда катта …

Batafsil

Россия Президентининг давлат ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.  Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтди.  Музокаралар натижасида 20 та ҳужжат имзоланди.   Давлат раҳбарлари норасмий учрашув ҳам ўтказди. Президент Владимир Путин Россияга жўнаб кетди. Уни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб …

Batafsil

Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин музокараларни делегациялар аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди. Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.  Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо шеригидир. Мамлакатларимиз ўртасида эркин савдо тартиби амал қилмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 30 фоиз ўсган. Музокараларда …

Batafsil

“Зарафшон воҳаси Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тарихида: янги илмий натижалар” мавзусида илмий конференция давом этмоқда

2018 йил 19-октябрь куни Самарқанд Давлат университетида “Зарафшон воҳаси Марказий Осиёнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тарихида: янги илмий натижалар” мавзусидаги “Самарқанд ўқишлари” туркумидан I Республика илмий конференцияси давом этмоқда. Бу конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Отабек Муҳаммадиев “Алоуддин ал-Усмандий ас-Самарқандий – Мотуридийлик мактабининг йирик намояндаси” номли илмий …

Batafsil

Самарқанд шаҳри куни нишонланди

2018 йил 18 октиябр куни Самарқандда кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига Амир Темур ордени берилган кун муносабати билан вилоят миқёсида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ташкилот ва жамоат бирлашмаларидан вакиллар қатнашдилар.

Batafsil

ТУРКИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

Бугун Туркия парламенти раиси ўринбосари профессор, доктор Мустафо Шентоп бошчилигидаги Туркиянинг шаҳар ҳокимлари ҳамда нуфузли университетлари ректорларидан иборат меҳмонлар Самарқандга ташриф буюришди. Делегация аъзолари дастлаб Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишди. Уларни мажмуа раҳбари Д. Эрмаматов ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими бошлиғи О. …

Batafsil

Ислом олами уюшмасининг 43-сессияси бошланди

Бугун 18 октябрь, пайшанба куни Маккаи Мукаррамада Уюшма Олий кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзМИ Матбуот химати хабар бермоқда.  Анъанага мувофиқ, сессия Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Саудия Арабистони бош муфтийси Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх анжуман иштирокчиларини қутлаб, Уюшманинг навбатдаги 43-сессияси ишига муваффақият тилади. …

Batafsil

Лондондаги Британия музейида Ислом маданияти кўргазмаси очилади

Лондондаги Британия музейида “The Islamic world” – “Ислом дунёси” деб номланувчи иккита янги кўргазма зали ташкил этилди, деб ёзмоқда Turon24. “Ал-Бухорий галереяси” деб номланган кўргазмадан эрамиздан олдинги VII аср ва ҳозирги даврга қадар бўлган Шарқ тасвирий санъатига доир тарихий асарлар ва турли қадимги экспонатлар жой олган. Улар орасида ғарбий Африка …

Batafsil

Покистон уламоларининг Мир Араб олий мадрасасига ташрифи

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Покистон Ислом Республикаси муфтийси Муҳаммад Ризван раҳбарлигидаги “Нақшбандия” тариқати вакилларидан иборат делегация Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига ташриф буюрди. Делегация таркибида жами 47 нафар Покистон Ислом Республикаси уламолари, жумладан, Шайх Муҳаммад Абдулҳалим ан-Нўъманий,  Шайх қози Аршад ал-Ҳусайний, Лоҳурдаги “Муҳаммадия” университети мудири Шайх Муҳаммад Ҳасан, Файсалободдаги “Имдодия” университети …

Batafsil

Имом-хатибларнинг билим савиясини янада оширишга қаратилган қиска муддатли ўқув-курслари ташкил этилди

2018 йил 3 октябр куни ўтказилган №08-01/102 сонли Вилоят ҳокимлиги йиғилиши баёни асосида Самарқанд, Каттақўрғон шаҳри, Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманларида махсус ташкил этилган жойларда “Имом-хатибларнинг билим савиясини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада ошириш”га қаратилган қисқа муддатли ўқув-семинар машғулотлари малакали маърузачилар томонидан 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда …

Batafsil