Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ҳадис илми мактабида навбатдаги маънавий- маърифий тадбир ўтказилди

Ҳадис илми мактабида навбатдаги маънавий- маърифий тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 26 октябрида Ҳадис илми мактабида “Амир Темур ва темурийлар даврида сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Самарқанд давлат университети профессори Зиёдулла Муқимов соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даври тарихи хусусида талабаларга сўзлаб берди.

Амир Темур илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат, миллий ҳунармандчиликнинг турли йўналишларини ривожлантиришга, шунингдек, қурилиш ва бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратганлиги, унинг даврида кўплаб мадраса ва масжидлар барпо этилгани тарихий манбаалар асосида тушунтириб берилди.

Ж.Акрамов
Ҳадис илми мактаби
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи

Check Also

МАККА БИЛАН ТОШКЕНТ ЎРТАСИДА МАЪРИФИЙ МУЛОҚОТ

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари …