Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Марказ илмий тақдиқотчилари Туркияда бўлиб ўтаётган халкаро илмий-амалий конференцияда иштирок этмоқда

Марказ илмий тақдиқотчилари Туркияда бўлиб ўтаётган халкаро илмий-амалий конференцияда иштирок этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тақдиқотчиси, нашрлар бўлими бошлиғи Отабек Муҳаммадиев ва Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов Туркиянинг Ибн Халдун университетида “Саҳиҳ-ул Бухорий: анъанавий ва замонавий ёндашувлар” мавзусида бўлиб ўтаётган халкаро илмий конференцияда иштирок этмоқда.

Мазкур конференцияда етмишдан ортиқ исломшунос олимлар ва соҳа мутахассисларининг маъруза қилишлари режалаштирилган.

Жумладан, Марказ ва Ҳадис илми мактаби вакиллари ҳам Ўзбекистонда Имом Бухорий илмий меросини, хусусан Саҳиҳул Бухорий асарини чуқур ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилишади.

 Конференция 3 ноябрга қадар давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Касбига содиқ бўлган ҳар бир фидойи инсон Ватан ҳимоячисидир!

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ватан ҳимояси …