Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Нэнси Линдборг хонимнинг марказга ташрифи

Нэнси Линдборг хонимнинг марказга ташрифи

АҚШ тинчлик институти Президенти Нэнси Линдборг хоним бошчилигидаги делегация аъзолари 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди ва бу ерда илмий-тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароитлар, музей фондидан ўрин олган турли экспонатлар билан яқиндан таништирди.

Ташриф доирасида икки ташкилот раҳбарларининг ўзаро мулоқоти ташкил этилди.

Суҳбат чоғида Марказ директори Ш.Зиёдов меҳмонларга дастлаб юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, Марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, ўтган давр мобайнида илмий-тадқиқот, халқаро ҳамкорлик йўналишида эришилган келишувлар, амалга оширилган ишлар тўғрисида гапириб берди.

Ўз ўрнида Нэнси хоним ҳам ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот тўғрисида сўзлаб берди. Келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

Мулоқот очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …