Home / МАҚОЛАЛАР (page 29)

МАҚОЛАЛАР

ҲИЖРИЙ IV АСРДА ҚАНДАЙ ҲАДИС КИТОБЛАРИ ЁЗИЛГАН?

Ҳижрий учинчи аср умумисломий, хусусан, сунний илмларни китобга туширишнинг олтин даври ҳисобланади. IV асрдаги ҳадис илми уламолари, табиийки, суннат ва унинг илмларига хизмат қилишда ўзидан олдинги алломаларга эргашган. Шунинг учун ҳам улар саҳиҳ ҳадисларни тахриж қилишда икки “Саҳиҳ”, яъни Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг шоҳ асарларидан фойдаланган. Бундай тахриж асарларига …

Batafsil

МУТААССИБЛИК ТАЪРИФИ ВА УНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Сўнги йилларда содир бўлаётган дин билан боғлиқ бўлган воқеалар соҳа мутахассисларини мутаассиблик, радикализм ва ақидапарастлик каби замонавий дунё тартибини издан чиқариши билан ажралиб турадиган диний-ижтимоий ҳодисалар устида изланишлар олиб боришга мажбур қилмоқда. Мутаассиблик ҳодисаси турли шаклларда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида намоён бўлиб келганлиги сабабли ҳар доим файласуфлар, диний мутафаккирлар, социологлар, …

Batafsil

МАЗҲАБСИЗЛИК – МУСУЛМОНЛАР БИРЛИГИГА УЛКАН ТАҲДИД

ХХ аср сўнггида мусулмон оламида ислом ниқоби остидаги ақидапарастлик гуруҳларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлди. У ҳам бўлса мазҳабсизликка чақирувчилар тоифасидир. Ҳаракат тарафдорларининг даъвосича, Исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги тўрт ёки ундан бошқа фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашишлик шарт қилинмаган. Агар мусулмон шахс, бирор шаръий масалада …

Batafsil

МУҲАММАД АЛ-МУЪИЗЗИЙНИНГ “ТАСРИФ УЛ-АФ’ОЛ” АСАРИ САРФ ИЛМИ БЎЙИЧА МУҲИМ МАНБА

Маълумки, Мовароуннаҳр минтақасидан араб тили ва унинг грамматикасини чуқур тадқиқ қилган ва дунёга машҳур асарлар яратган кўплаб олимлар етишиб чиққан.  Мазкур олимларнинг илмий меросини ўрганиш, сарф ва наҳв бўйича давримизга қадар етиб келган асарларини тадқиқ этиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.       Шундай олимлардан бири Муҳаммад ибн Аби ал-Қосим …

Batafsil

НАҚШБАНДИЯ-МУЖАДДИДИЯ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШНИНГ МУҲИМ МАНБАСИ

XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати тарихига оид манбаларни ўрганиш бугунги кунда тасаввуфшунослик тадқиқотларида муҳим аҳамият касб этади. Бу борада юртимиз олимлари[1] ва хорижлик тадқиқотчилар[2] кўплаб изланишлар олиб борган. Тадқиқотларда талай манбалар[3] илмий муомалага жалб этилган. Шундай бўлса-да, ўша давр тарихига доир қатор манбалар ҳали-ҳануз ўз тадқиқотчиларини кутиб турибди. Шундай …

Batafsil

“УМДАТУЛ ҚОРИЙ” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ УСЛУБИ

Бадриддин Айний – буюк имомларнинг имоми, ўз асрининг ҳуффоз шайхи, фақиҳ. Тақводор, қозиюл қуззот, шайхулислом Бадриддин Абу Муҳаммад Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Мусо ибн Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Юсуф ибн Маҳмуд Ҳалабий асли Айнатобийда[1] 762 ҳижрий сана рамазон ойининг 17 кунида[2] таваллуд топган ва ўша ерда улғайган. Сўнг Қоҳирага кўчиб …

Batafsil

ДИНИЙ КСЕНОФОБИЯ ВА ИСЛАМОФОБИЯНИНГ ТУРЛИ КЎРИНИШЛАРИ ИНСОН ҲАЁТИГА ТАҲДИД ҚИЛАЁТГАН АСОСИЙ МУАММОЛАРДАНДИР

Бугунги кунда жаҳон сиёсатида экстремизм, диний ксенофобия ва мутаассибона хатти-ҳаракатлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бундан жабр кўриб, дунёнинг бир қанча нуқталарида нафақат ривожланиш, балки цивилизацияни бир неча ўн йилликлар ортга суриб, жамиятни турли низо ва урушлар ботқоғига тортиб бораётганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. ХХ асрдаги (1940-1950 йй) можароларнинг 25% фоизи дин омили, …

Batafsil

Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни севмас!

Аллоҳ таоло охирзамон умматини умматлар ичида энг афзали қилди. Уларнинг афзаллиги ҳар бир ишда васатий бўлганларидандир. “Васатий” сўзи “ўрта”, “мўътадил” ва “афзал” каби маъноларни англатади. Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “…сизларни ўрта уммат қилдик” (Бақара сураси 143-оят). Дарҳақиқат, бу умматнинг ҳар бир иши мўътадиллик устига қурилган. …

Batafsil

КАЛОМ ИЛМИ ТАРИХИ ВА ТАЪЛИМОТИ, ЎРТА ОСИЁДА КАЛОМ ИЛМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Ислом  таълимоти  бўйича  барча  пайғамбарлар  ягона  Аллоҳга  имон келтиришга чақирганлар ва бу уларнинг энг асосий вазифаси ҳисобланган. Шу билан бирга уларнинг шариати турлича бўлган. Мусулмонлар  ислом  таълимотини  Муҳаммад  пайғамбар  (а.с.)дан  ўрганганлар.  Вақт ўтиши  билан  ислом  таълимотини  фақат  шу  динни  яхши  билган  олимлар  тушунтира  бошладилар.  Бу таълимотни  тушунтирувчи  фан  пайдо  бўлди.  …

Batafsil

БУГУНГИ ЎЙЛАР…

Мамлакатимизда чорак асрдан зиёдроқ давр мобайнида эришилган барча ютуқлар, ҳамма йўналишдаги тараққиётга, асрларга татигулик ўзгаришларга, ҳеч шубҳасиз, Бош қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Асосий Қонунимиз халқимизнинг кўп асрлик тажрибаси, бетакрор менталитети, беқиёс урф-одатлари, ўзига хос орзу-ўйларига биноан ишлаб чиқилган. Эътиборли жиҳати, ундаги нормалар муқаддас динимиз қоидаларига ҳам тўла-тўкис мувофиқ …

Batafsil