Home / МАҚОЛАЛАР (page 78)

МАҚОЛАЛАР

Қуръон қиссалари: Ҳасад ва кибрнинг оқибати

Қуръони каримнинг Фил сурасида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: (Эй, Муҳаммад!) Раббингиз “фил эгалари”ни не қилганини кўрмадингизми? (У) уларнинг макрларини йўққа чиқармадими?! Уларнинг устига тўда-тўда қушларни юборди. (Улар) сопол тошлар билан уларни отар эди. (Бас) уларни (Каъбани бузишга келганларни) еб (чайнаб) ташланган сомондек қилиб қўйди. Беш оятдан иборат мазкур сурада …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШДА “ШАМОИЛИ БУХОРИЙ” РИСОЛАСИНИ АҲАМИЯТИ

Ислом дунёсида “Ҳадис илмининг султони” дея шуҳрат топган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси даврлар оша ўз қадру қийматига эга бўлган ҳолда, китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилиниб, тадқиқотчилар томонидан илмий изланишлар олиб борилмоқда. Зеро, инсоният тараққиёти тарихида ўчмас из қолдирган мўътабар зотларнинг асарлари ҳозирги кунга қадар ўз аҳамиятини …

Batafsil

“ҒОЯТУ ТАҲЗИБИЛ КАЛОМ ФИ ТАҲРИРИЛ МАНТИҚ ВАЛ КАЛОМ” АСАРИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲ, ҲОШИЯ ВА ТАЪЛИҚЛАР

Темурийлар ҳукмронлиги даврининг етакчи олими сифатида Саъдуддин Тафтазоний (722-792/1322-1390) эътироф этилган. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн Қози Фахруддин Умар ибн Мавло Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн Имом Раббоний Шамс Ҳаққ, Дин Қорий Самарқандий Ҳаравий Тафтазоний Хуросоний Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Ашхабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. Саъдуддин Тафтазоний наҳв, …

Batafsil

УСУЛУЛ ФИҚҲ ВА УНГА ОИД КИТОБЛАР

Усулул фиқҳ муҳим исломий илмлардан биридир. У орқали шариат ҳукмларини чиқариб олиш қонун-қоидалари қай тариқада бўлганлиги билиб олинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида юзага келган ҳар бир масала у зот орқали ечим топар эди. Саҳоба ва тобеъийнлар даврида ҳам улуғ олимлар томонидан Қуръон ва суннат асосида муаммолар осонгина ҳал …

Batafsil

ШУКРНИНГ ҲАҚИҚАТИ!

Аллоҳ таолонинг хоҳ мўмин бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, бандаларига берган неъматлари саноғи йўқ даражада кўпдир. Бу ҳақида Аллоҳ таолонинг Ўзи хабар бериб: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар”, [1] деб марҳамат қилган. Инсон ўзига берилган неъматлар завол топишини истамайди, аксинча, улар бардавом ва бунданда зиёда бўлишини хоҳлайди. Бунга шукр …

Batafsil

«ЛУБОБУЛ КАЛОМ» АСАРИДА «ИЙМОН» ВА «ҚАДАР»  МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Мовароуннаҳр тарихи, маданияти ва маънавиятини юксак даражага кўтаришда самарқандлик алломаларнинг ҳам ўрни беқиёс бўлган. Бу соҳада нафақат Самарқанд шаҳри балки, унга қарашли бир қанча қишлоқларидан етишиб чиққан муҳаддис, фақиҳ, мутакаллим ва дунё илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган алломаларни ҳам тилга олиб ўтишимиз мумкин. Шундай алломалардан бири, ўз даврининг машҳур фақиҳ …

Batafsil

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ИМОМ БУХОРИЙ ҲАДИСЛАРИНИНГ ЎРНИ

Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқа кўплаб алломаларимиз тарғиб этган исломий қадриятлар маънавий ҳаётимиз ва дин-диёнатимиз кўзгуси ҳисобланади. Диёримизда яшаб, фаолият кўрсатган аждодларимиз Исломни юксак маданият ва цивилизация даражасига кўтаришганини бутун мусулмон олами эътироф этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган …

Batafsil

КАЛОМ ИЛМИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Калом илми атамаси – диний ақидавий ғоя ва мафкураларни ишончли далилларга таяниб ўрганишга айтилади. Яъни ишончли саҳиҳ нақлий ва ақлий-мантиқий далиллар асосида диний эътиқодга доир соғлом ақидавий маълумотларни ўзлаштиришдан иборатдир. Уламолар калом илмига турли хил таъриф берганлар. Аҳмад Ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Валалий Микносий ўзининг “Фалсафату-т-тавҳид ав-ашрафу-л-мақосид” номли китобида: “У …

Batafsil

АБУ НАСР ФОРОБИЙ АСАРЛАРИДА ШАХС ВА ЖАМИЯТ МУАММОСИ

Марказий Осиё мутафаккирларининг психологияга доир фикрларини ўрганиш – уларнинг психология фани тараққиётига қўшган ҳиссаларини белгилайди, бугунги кунда долзарб бўлган психология фани муаммоларини ечишга хизмат қилади, фанда умуман ўрганилмаган баъзи жиҳатларни илмий муомала-муҳокамага киритишга имкон беради. Бугунги глобаллашиш замонида фалсафа, мантиқ, тарих, адабиётшунослик ва психология фанлари интеграциясини юзага келтиради. Шарқ илк …

Batafsil

ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ИЛМИЙ ИЖОДИДА ВИРТУАЛИСТИКА МАСАЛАЛАРИ

Фан жамиятнинг ижтимоий инфраструктурасини ташкил қилади. Бундай структуранинг асосий функцияси илмий ва технологик қадриятлар яратишдир. Назария, таълимот, ғоя кўринишига эга бўлган илмий қадриятларни яратадиган субъект-тадқиқотчи ва илмий жамоадир. Тадқиқотчилар жамоаси фаолиятини йўналтирадиган, олдин ишлаб чиқилган ва кейинги изланиш натижаларини солиштириш имкониятини берадиган тузилма тадқиқот парадигмаси ёки илмий тадқиқот дастуридир. Ҳар …

Batafsil