Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Малака ошириш ўқувлари бўлими

Category: Бўлимлар
Created on 02 March 2014 Hits: 10229

 Муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримовнинг 2008 йил 23 майдаги ПҚ - №875 сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Имом Бухорий халқаро марказининг асосий вазифаларидан бири имом хатиблар малакасини ошириш ўқувлари ҳисобланади. Унга кўра Республикамиз ва Қорақалпоғистон республикасидаги масжидларда фаолият кўрсатаётган имом хатиблар 2008 йилнинг 10 ноябрдан то ҳозирги кунгача 9 (тўққиз) ҳафталик жами 374 (уч юз етмиш тўрт) соатли ўқув режа ва Дин ишлари бўйича қўмита тақдим қилган машғулотлар жадвали асосида ўқув машғулотларида иштирок этмоқдалар.

Имом Бухорий халқаро маркази малака ошириш ўқувларида шу кунга қадар жами ўттиз бир давра ўқув машғулотлари ўтказилиб, унга кўра умумий ҳисобда 1997 (бир минг тўққиз юз тўқсон етти) нафар имом хатиб малака ошириш ўқувларида тўлиқ иштирок этдилар.

Маърузаларни Ўзбекистон миллий универститети, Тошкент ислом универститети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Банк молия академияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегия ва тадқиқотлар институти, Дин ишлари бўйича қўмита,Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Самарқанд давлат универститети, Тошкент ислом институти ва бошқа нуфузли ташкилотларнинг профессор ўқитувчилари ва малакали мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.

Имом Бухорий халқаро маркази малака ошириш ўқувларига келган тингловчи имом хатиблар ётоқхона ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Марказ маъмурияти томонидан тингловчиларнинг дарслардан бўш вақтларида яхши дам олишлари учун ётоқхонада барча шароитлар яратилган. Жумладан, маънавият ва маърифат хонаси, компьютер саводхонлиги заллари фаолият кўрсатмоқда. Ундан ташқари, стол тенниси, шахмат-шашка мусобақаларини ташкил этиш учун ҳам барча шароитлар муҳайё этилган.

Ётоқхонада ҳар куни Марказнинг етакчи илмий ходимлари томонидан кечки навбатчилик ташкил этилган. Унда тингловчилар билан суҳбат ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилмоқда. Бундан ташқари, дунёдава республикамизда кечаётган иқтисодий, сиёсий, маданий янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлиб бориш мақсадида ҳар куни кечки “Ахборот” теледастурини барча тингловчилар иштирокида жамоавий кўриш йўлга қўйилган.

Шунингдек, ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари дарсдан кейин саломатлик соатлари эълон қилиниб, машғулотлардан сўнг тингловчилар ва Марказ ходимлари ўртасида ҳар хил спорт ўйинлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари марказ маъмурияти ташаббуси билан эл таниган саъаткор ва тингловчилар ўртасида учрашувлар ҳам ўтказилиб туради. Шу кунгача анашундай учрашувлардан 58 марта ўтказилиб, унда Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Муҳаммад Али Абдуқундузов, Афзал Рафиқов, Лутфулла Саъдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Марат Азимов, Саидкомил Умаров, Ботир Муҳаммаджонов, Гулбаҳор Эрқулова, Аҳмаджон Дадаев, Ҳожиакбар Комилов, Ўлмас Саиджонов, Шуҳрат Қаюмов, Гулчеҳра Саъдуллаева, Теша Мўминов, Фатхулла Масудов, Абдурайим Абдувахобов, Саида Раметова Ўзбекистон халқ ёзувчиси шоир, адиб Муҳаммад Али, таниқли актёр Рихситилла Абдуллаев, актрисалар Зухро Ашурова ва Лола Элтоева, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон ҳалқ артисти Ортиқ Отажонов, Ўзбекистон, Туркманистон ҳалқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ хофизлари Сойиб Ниёзов, ва Маҳмуджон Тожибоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Оғабек Собиров, Анвар Ғаниев, Зариф Азизов, Мардон Мавлонов ва Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артист, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Ойбек Ҳамрақулов, Қизиқчи ва сўз устаси Шукурулло Исроилов Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артист, киноа ва театр актёри Мирза Азизов ва Имом Бухорий халқаро маркази тингловчилари ўртасида қизиқарли учрашувлар ўтказилди.

Тингловчи имом хатиблардан ўқув давра охирида ўтилган маърузалар бўйича Давлат тест маркази ходимлари тест, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ходимлари эса ёзма имтиҳон олишади ва шу натижалар асосида баҳоланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг сертификатини қўлга киритади. Бундан ташқари тингловчи имом хатиблар ўқув муддати давомида ижтимоий, сиёсий, диний, маънавий ва маърифий мавзуларда битирув малакавий иш мавзулари ёзиб топширади.

Ҳозирда марказда малака ошириб қайтган имом хатибларнинг иш фаолиятларида катта ўзгаришлар бўлганлиги қўйидаги йўналишларда яққол сезилмоқда:

-диний ва дунёвий билимлардан фойдаланган ҳолда масжидларда олиб борилаётган жума маърузаларини халққа етказилишида тубдан ижобий томонга ўзгариши;

-мактаб ва коллежларда, тўй-ҳашам ва бошқа кўпгина тадбирларда фаол иштирок этишиб, “Оила ва никоҳ, Миссионерлик ва прозелитизмга қарши кураш, Ўзбекистон- анъанавий диний бағрикенглик ўлкаси, Исломдаги оқимлар ва йўналишлар, Юртимиздан етишиб чиққан алломалар меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти” каби мавзуларда тушунтириш ишларини олиб борилишида;

-вилоят, туман ҳокимликлари томонидан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиши;

-Ўзтелерадио кўрсатувлари ва эшиттиришларида имомларнинг ҳар-хил диний, маънавий-маърифий мавзуларда чиқишлари.

-Республикамизда нашр этилаётган газета ва журналларда долзарб мавзуларни ёритишдаги мақолалари билан иштирок этишлари;

-малака ошириш ўқувларидан кейин илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун уларда ҳаракат ва қизиқишнинг пайдо бўлиши, Республикамиздаги олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистр босқичларига ўқишга киришлари;

Марказда яна бир яхши одат йўлга қўйилган. У ҳам бўлса ҳар бир ўқув даврасида барча тингловчиларни Самарқанд шаҳрининг Регистон, Гўримир, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Ҳазрати Дониёр мақбараси, Шоҳи зинда, Имом Мотуридий мақбараси ва бошқа бир қанча диққатга сазовор тарихий, меъморий обидалари ва замонавий завод - фабрикаларига экскурсиялар ташкил этилмоқда.

 

Add comment


Security code
Refresh

Бўлимлар
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг кишига мўлжалланган биноси қурилмоқда (фото)

Самарқанддаги қадимий масжиднинг 5 минг …

20-04-2018 Hits:57

Самарқанд шаҳрининг энг қадимий масжидларидан бири саналган “Хўжа Зудмурод” жомеъ масжидининг хонақоси ортида каттагина бўш жой бор эди. Batafsil...

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнинг юзи ёруғ бўлсин

Эронда халқаро мусобақа: вакилларимизнин…

19-04-2018 Hits:31

Жорий йилнинг 19 апрель куни  Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ўтказиладиган 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок... Batafsil...

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма бўлади

“Зиё” студияси диний-маърифий ҳаётдаги я…

19-04-2018 Hits:69

Маълумки, Тошкент ислом университетини ривожлантириш жамғармаси қошида 2000 йил июнь ойида “Зиё” студияси ташкил этилган бўлиб, студиянинг асосий вазифаси этиб, миллий... Batafsil...

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такоми…

18-04-2018 Hits:45

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3668, 16.04.2018 й) қабул қилинди. Batafsil...

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ре…

18-04-2018 Hits:50

Нематула Ибрагимов Ҳукуматнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор этиб тайинланди. Batafsil...

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис этилади

«Имом Бухорий» давлат мукофоти таъсис эт…

17-04-2018 Hits:82

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Batafsil...

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан та…

17-04-2018 Hits:72

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо... Batafsil...

“Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти”ни ўрганган саудиялик тадқиқотчилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

“Имом Термизий илмий меросининг ислом та…

16-04-2018 Hits:90

2018 йил 16 апрель куни Тошкент ислом университетида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари... Batafsil...

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“Ислом дини – бағрикенглик дини” мавзуси…

16-04-2018 Hits:95

2018 йил 13 апрел куни Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтида “Бухорий авлодлари”, “Марғиноний авлолари”, “Ислом цивилизацияси билимдони ” шиори остида “Ислом... Batafsil...

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

“Ўзбекистон диний маърифат ва қадриятлар…

14-04-2018 Hits:87

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳукуматимиз томонидан миллий ва диний қадриятларни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг ёрқин хотираларини эъзозлаш, уларнинг илмий-маънавий меросларини... Batafsil...

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёзмалари кўргазмага қўйилди

Қоҳирада Қуръони каримнинг тарихий қўлёз…

13-04-2018 Hits:94

Қоҳирадаги Ислом санъати музейида Қуръоннинг тарихий қўлёзма нусхалари, жумладан, энг кичик қўлёзмаларидан бири намойиш қилинмоқда. Ушбу қўлёзма нусхалар турли тарихий... Batafsil...

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида мусобақа ўтказилди

Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактаблари…

09-04-2018 Hits:149

2018 йилнинг  9-апрель куни Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактабларида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг  682 йиллиги... Batafsil...