Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مناقب خواجه على عزيزان راميتنى (Маноқиб Хўжа Али Азизон Ромитаний)

مناقب خواجه على عزيزان راميتنى (Маноқиб Хўжа Али Азизон Ромитаний)

№ inv. MR 191/II

Муаллиф. Муҳаммад ибн Низомиддин ал-Хоразмий ал-Арзангий (в. 74б) (XIV аср).

Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда Хўжа Иброҳим ибн Али Алоуддин Азизон отаси Хўжа Али Алоуддин Азизон (ваф. 721/1321 й.)дан эътиқодий, тасаввуфий тариқат йўли ва унинг авлодлар шажараси, туғилиб ўсган жойи ҳақида маълумотлар берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 74б).

Асар боши (в. 74б) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبت للمتقين و الصلواة و السلام على رسوله محمد و اله اصحابه اجمعين بعد اين رسالة است كه شيخ زاده معظم وولى زاده مكرم خوجه ابراهيم …

Асар сўнги (в. 188а) :

… اين ره نى جان توزان حديث اكه نى عشق در جان اوليا كنجد عشق در هر دلى كجا كنجد

Библиография : СВР VIII, № 5970-5971 ;  Кина I, № 4283 ; Вяткин, № 233.

Настаълиқ. 116  варақ. (в. 75б -188а) ; 188б-189 бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ;  ҳошиясида тўлдирмалар бор ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 185´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари, муқова намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …