Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / در بيان خطبه نكاح (Дар баёни хутбаи никоҳ)

در بيان خطبه نكاح (Дар баёни хутбаи никоҳ)

№ inv. MR 407/II

Муаллифи. Муааллифи номаълум.

Фиқҳ. Асарда ақди никоҳ, ундаги келишув, гувоҳлар, ийжоб ва қабул каби шартлар ҳамда никоҳ хутбаси, ундаги ҳамду сано, ташаҳҳуд ва тақвога чақирувчи ояти карима ва ҳадиси шарифлар баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 41а).

Асар боши (в. 41а):

بفرمان خداوند جهان و خالق كون مكام و مربى عالميان وﭘادشاه ازل و حکیم لم يزل و بسنة مهترعالم بهترين اولاد بنى آدم …

Асар сўнги (в. 44б) :

… استغفرالله الغفارلى ولكم ولجماعة المؤمن لمسلمين الحازرين امه الغفور ارحم الجواد الكريم العلى العظيم برحمتك يا ارحم الراحمين…

Колофон (в. 44б):

… سنه ١٢٩٨

Кўчирилган сана (в. 44б) : 1298/1881 й.

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 41а-44б) ; 10 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ ва фабрика қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´75 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган, баъзи варақлар ёпишган, уларни ажратишда матнга зарар етган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

مسائل دينارى (Масоил Динорий)

№ inv. MR 383/II Муаллифи. Хожа Шоҳ ибн Хожа Муҳаммад Обид ибн Хожа Муҳаммад Тоҳир Ҳусайний. …