Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قيامت نامه (Қиёматнома)

قيامت نامه (Қиёматнома)

№ inv. MR. 42/IV

Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож.

Ахлоқ.. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятларни шеърий услубда ёзган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади.

Нусха тўлиқ.

Асар боши(в. 112а):

ایا دوستلار قیامت کونی بولغانینده

توتورلوک تورلوک علما متلار بولار ارمیش …

Асар сўнги (в. 118б) :

آدم لارغه غنیمت بربرکا قوشولسه     تا اولکونجه حربرى طعام برله براشور

لا هد لیغه بول مرید الله ايتوب بویلکايكه  الله یادین ایتورغه قابل مرید براشور

 

Библиография :  Kat.I.R I, №764-766 ; А.Навоий, №173.

 

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 112а-118б) ; 15 қатор ; мистар ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 215´105 mm. ; варақ ўлчами : 245´150mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 

Саҳҳоф : Мулло Абдулаъто 1292.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан. 

 

Қўлёзманинг ҳолати :  муқовалари намдан чириган,  асар таякисидан ажралиб кетган, варақлари титилиб, курт еган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الحاشية على شرح البخارى على حكمة العين للكاتبى (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Бухорий аъла ҳикмат ал-аъйн ли ал-Катибий)

№ inv. MR 79/II Муаллиф. Мирзожон Ҳабибуллоҳ Шерозий Бағондий (ваф. 994/1586 й.). Мантиқ. Асарда метафизика ва …