Home / ЯНГИЛИКЛАР / «СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?”

«СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси карантин вақтида халқимиз, хусусан ёшларимизнинг вақтини мазмунли ўтказиш, Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида яқиндан хабардор этиш мақсадида “СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?” деб номланган тест саволларини тайёрлади.

🎓 Тест саволлари 100 та бўлиб, 15 апрелда DaryoUz сайтида 30 таси эълон қилинди. 16 апрелдан бошлаб, ҳар куни соат 20:00да bukhari.uz  сайтида 10 тадан тест саволи эълон қилиб борилмоқда.

Тест саволлари:

1. 1-30, 2. 31-40, 3. 41-50, 4. 51-60, 5. 61-70, 6. 71-80, 7. 81-90.

Маълумот учун: бугун соат 20.00да 91– ва 100– саволлар эълон қилинмоқда.

Диққат, яна бир янгилик!

Марказ жамоаси сайтимиз ўқувчилари ва «Сиз Имом Бухорийни биласизми?» тест саволлари лойиҳаси иштирокчилари томонидан билдирилган кўплаб таклиф ва истакларни инобатга олган ҳолда 23 апрелдан бошлаб, Марказнинг @bukhariuz телеграм каналида ушбу тест саволларини аноним сўров кўринишида қайта эълон қилишга қарор қилди.

ТЕСТ САВОЛЛАРИ 91-100.

Изоҳ учун: @admbukhariuz

Илтимос, тестнинг юкланишини бироз кутинг!

 

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …