Home / ЯНГИЛИКЛАР / Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

12 март
Фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев 1950 йил 12 мартда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.
 
Бахтиёр Тўраев 1973 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти илмий ходими сифатида бошлаган. Бахтиёр Тўраев илмий ва педагогик фаолияти давомида турли соҳаларда самарали меҳнат қилган.
 
Бахтиёр Тўраев 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Унга қадар Имом Бухорий халқаро марказида бўлим бошлиғи, директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
 
***
 
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
 
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Манба:ЎзА

Check Also

Қўлёзмалар – илм манбаи ва билим булоғи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Мовароуннаҳр муҳаддислари асарларининг Жазоирда сақланаётган қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро давра …