Home / ЯНГИЛИКЛАР / Шайх Аҳмад Таййиб Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси бўлди

Шайх Аҳмад Таййиб Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси бўлди

Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййибга Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди.
 
Анжуманда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва фаолларининг бу ҳақдаги қарорини ўқиб эшиттирди. Шайх Аҳмад Таййибга ушбу унвон ва эсдалик совғалари топширилди.
 
Шайх Аҳмад Таййиб ушбу юксак эътибор ҳамда Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимотига бағишланган нуфузли конференциянинг ўтказилиши ташаббускори бўлган Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди. 
 
Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.
Манба: ЎзА

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …