Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси тиббиёт ходимлари ўртасида тарғиб этилди

Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси тиббиёт ходимлари ўртасида тарғиб этилди

Аввал хабар берилганидек, жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда буюк мутакаллим, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан қадим Кентда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,  вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги тарғибот тадбири Самарқанд Давлат тиббиёт институтида ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизни тиклаш, улуғ алломалар меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар хусусида сўз борди. Шунингдек, Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий мероси, унинг ислом оламида тутган ўрни, мамлакатимизда ушбу меросни ўргани ва тадқиқ этиш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир доирасида Марказнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари натижасида 2019 йилда Миср Араб республикасидан келтирилган аллома қаламига мансуб қатор асарлар, Туркиянинг Мармара университети Илоҳиёт факультетидан 18 жилдик “Таъвилотул Қуръон” асарининг турк тилидаги таржимаси ва  Марказ томонидан «Жаҳолатга қарши-маърифат» рукни остида нашр этилган “Самарқандлик алломалар”, “Алоуддин ал-Усмандий ас-Самарқандий”, “Иброҳим Саффор Бухорий”, “Имом Бухорий мажмуаси китоб-альбоми”, “Имом Бухорий – муҳаддислар султони” номли китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тадбир сўнгида Марказ томонидан нашр этилган китоблар институт кутубхона фондига совға қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

 

 

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …