Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ҳадис илми мактаби ҳиндистонлик алломаларда катта таассурот қолдирди

Ҳадис илми мактаби ҳиндистонлик алломаларда катта таассурот қолдирди

Бугун 11 ноябрь куни Ҳиндистоннинг машҳур Дорул улум Девбанд унверситетининг “Ҳадиси шариф ва ҳадис илмлари мутахассислиги” факультети мудири, таниқли олим, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ Маъруфий Ал-Аъзомий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар жамоаси Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди.  

Меҳмонлар дастлаб, буюк ҳадисшунос, муҳаддислар пешвоси Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг қабрини зиёрат қилди.

Шундан сўнг, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. Ҳар икки муассасада тақдиқотчилар ва талабларга яратилган шароитларни кўздан кечириб, юксак баҳо берди.

Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ташрифи доирасида Ҳадис илми мактаби талабалари билан яқиндан суҳбатлашди. Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат сиёсати даражасида эканлигини алоҳида эътироф этди.

Меҳмонлар Мактаб жамоаси ва талабаларининг келгуси ишларига муваффақият тилади.

Ж.Акрамов
Ҳадис илми мактаби
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …