Home / ЯНГИЛИКЛАР / «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида «Тафсири Ирфон» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида «Тафсири Ирфон» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

3 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг «Тафсири Ирфон» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда бир қатор дин уламолари ва дин пешволари сўзга чиқишди. Қуръони каримни таржима қилиш, унинг оятларини изоҳлаш ва мусулмонларга аслича етказиш шарафли ва масъулиятли касб экани айтиб ўтилди.

Тадбирда қатнашган Шайх Абдулазиз Мансур муфтий Усмонхон Алимовнинг халқимизнинг Қуръони каримга бўлган эҳтиёжини таъминлаш йўлида қилаётган ишларини ижобий баҳолади.

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов эса муқаддас китоб нима ҳақида эканини билмаганлар нотўғри диний оқимларга қўшилиб қолиши мумкинлиги, ушбу китоб эса динни чуқур ўрганмоқчи бўлган инсонларга яхши манба бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Тафсири Ирфон» китоби ҳақида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, юридик фанлари доктори, академик Акмал Саидов ҳам фикр билдириб, бу китоб ҳозирги кунги кўринишга келишида бир қанча олим-у уламолар мулоҳазалари ҳам инобатга олинганини қўшимча қилди.

Тадбирда шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Али» жоме масжиди имом-хатиби, таниқли уламо Салоҳиддин домла Шарипов, мутасаввиф олим, шоир Мирзо Кенжабек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ҳам китоб хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Манба: kun.uz

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …