Home / ЯНГИЛИКЛАР / Марказга мартабали меҳмонлар ташрифи кутилмоқда

Марказга мартабали меҳмонлар ташрифи кутилмоқда

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация аъзолари айни вақтда Самарқандда бўлиб турибди.

Делегация аъзолари ташриф доирасида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиши,  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишиш, шунингдек, Марказда меҳмонларнинг вилоятдаги миллий-маданий марказлар раҳбарлари, диний конфессиялар аъзолари билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

Эътиқод эркинлиги — инсон қадрининг юксак ифодаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги давлат …