Home / ЯНГИЛИКЛАР / БАА ишбилармон аёллар кенгаши раисаси Фарида Ал-Авзий Марказга ташриф буюрди

БАА ишбилармон аёллар кенгаши раисаси Фарида Ал-Авзий Марказга ташриф буюрди

Бирлашган Араб Амирлиги давлатининг ишбилармон аёллар кенгаши раисаси Фарида Ал-Авзий бошчилигида 7 нафар кенгаш аъзолари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар марказ фаолияти билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, Меҳмонларга бугунги кунда илмий ходимлар томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар, таржима ишлари ва ҳамкорликда ўтказилаётган халқаро конференция, илмий анжуманлар ҳамда хорижий мамлакатлардаги етакчи олийгоҳ ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Шундан сўнг, Фарида Ал-Авзий Ўзбекистонда аёлларга қаратилаётган эътибор, айниқса ишбилармон аёлларнинг қўллаб- қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолаб, келгусида истиқболли лойиҳаларни режалаштирилганлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, меҳмонлар Самарқанддаги муқаддас қадамжолар, тарихий обидалар ва марказ тўғрисида илиқ фикрларни билдириб, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ва уларни жамоатчиликка етказиш, жамиятда диний муҳитни соғломлаштиришда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

ИБХИТМ Ҳадисшунослик шўъбаси раҳбари
Б.Амонов

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …