Home / ЯНГИЛИКЛАР / АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛГАН ЁҒДУ

АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛГАН ЁҒДУ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халкаро илмий-тадқикот марказида «Асрлар қаъридан таралган ёғду» мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, муқаддас заминимизда диний маърифат азалдан маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳим қисми бўлиб келган. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Хожа Аҳрор Валий сингари улуғ алломаларимиз муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса кўшган.
Анжуманда сўнгги уч йил давомида мамлакатимизда халқимизнинг миллий-диний қадриятларини тиклаш, маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг динимиз софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини кенг ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан кўплаб ташаббуслар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Check Also

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро …