Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Ўзбекистон бутун дунё мусулмонлари қалбларини яқинлаштиради”

“Ўзбекистон бутун дунё мусулмонлари қалбларини яқинлаштиради”

2018 йилнинг 10 август куни Умумжаҳон сўфийлар маркази ижрочи котиби, Малайзия табаррук тариқат (нақшбандийлар) уюшмаси бош котиби Шайх Абдул Карим ибн Саид Хадайед Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров томонидан қабул қилинди.

Ш.Миноваров мамлакатда эътиқодий эҳтиёжлар учун яратилган шароитлар, жорий йилда очилган илмий-тадқиқот ва диний таълим муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳақида атрофлича маълумот берди. Шайх Абдул Карим ибн Саид Хадайед Умумжаҳон сўфийлар маркази (УСМ) таркибига кирувчи Малайзия табаррук тариқат (нақшбандия) уюшмаси тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, уюшма Халқаро уламолар конференцияси билан ҳамкорликда фаолият юритиши, дунё сўфий олимлари ўртасида алоқалар ўрнатиш, ислом цивилизацияси равнақини тиклаш йўлида фаолият олиб боришини билдирди. Ҳозирда 67 давлатдан 170 га яқин уламолар, амалиётчилар, олимлар мазкур марказнинг аъзолари ҳисобланиб Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Малайзия, Индонезия, Миср, Туркия, Баҳрайн, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатларда илмий изланишлар олиб бораётганларини маълум қилди.“Ўзбекистон Аллоҳ томонидан Муҳаммад пайғамбар воситачилигида нозил қилинган тинчлик ва оқибат динининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган диёрдир, Ўзбекистон бутун дунё мусулмонлари қалбларини яқинлаштиради”- деб таъкидлади меҳмон. Ўзбекистоннинг мусулмон сайёҳлар учун юксак потенциалини тарғибот қилиш, бу бой мерос билан мусулмон оламини таништириш мақсадида, Жаҳон сўфийлик маркази ҳар йили ташкил этадиган халқаро тадбирларни Ўзбекистонда ҳам ўтказиш таклифи илгари сурилди.Малайзия табаррук тариқат (нақшбандия) уюшмаси ва Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кенг қамровда бўлиши, келгусида тасаввуф бўйича халқаро мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши, шунингдек Ўзбекистон томонидан соҳа вакилларининг Малайзияга мунтазам ташрифларини амалга ошишига ишонч билдирди.

Манба: cisc.uz

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …