Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / میلتق رساله سی (Милтиқ рисоласи)

میلتق رساله سی (Милтиқ рисоласи)

№ inv. MR 274/ V

Муаллифи – номаълум.

Ахлоқ. Асарда милтқ отиш тарихи кимлардан мерос бўлиб келаётгани, милтиқ ва ўқни олганда, қуш отганда ўқиладиган дуолар алоҳида келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 73а).

Асар боши (в. 73а):

میلتق اتماق کیم دین قالدی جواب ایتغیل پهلوان اسماعیل دین قالدی وینه کیم دین قالدی عزیز تبریز دین قالدی …

Асар сўнги (в. 73б) :

…کیم اول بورساله گه عمل قیلمسه حال مشکل تورور

Колофон (в. 73б) :

…تمت الکتاب بعون ملک الوهاب والله اعلم باالصواب

Настаълиқ. 1 варақ. (в. 73б -73б) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´125 mm. ; варақ ўлчами : 270´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси чаримдан, олди муқовасининг бир қисми ва таякси сақланиб қолган.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, китобнинг бир қисми муқовасидан ажралган, баъзи варақларнинг матндан ташқари қисми йиртиб олинган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

مسائل (Масоил)

№ inv. MR 274/ III Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асар савол-жавоб шаклида ёзилган бўлиб, намоз ўқиш …