Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اول علم (Аввали илм)

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 484/ II

Муаллиф – номаълум.

Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг сифатлари ва шайтони лаъин ҳақида маълумот ҳамда ҳар бир саволга ҳадис ва оятлардан далиллар келтириб жавоб берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 68б).

Асар боши (в. 68б):

اكر شخص كويد كه اول علم كدام است وآخر علم كدام است جواب ميكويمكه اول
علم شناختن ..

Асар сўнги (в. 69а) :

… عاصى شده است جواب امر مرا على را لازم نه امر مراد را

Библиография: СВР IV, № 3386;Туркестон, № 28-29; Нукус № 82; Кина № 262-270.

Настаълиқ. 2 варақ. (в. 68б-69а) ; 69б-71a варақда фиқҳий масалалар, форсча байтлар келтирилган ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´120 mm. ; варақ ўлчами : 260´ 155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

مسائل شرح وقاية (Масоилу шарҳи виқоя)

№ inv. MR 483 Муаллиф. Абдулҳақ Сирҳиндий(в.1б). Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда таҳоротда масҳ …