Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Гўзал хулқ – маънавиятнинг бош таянчи

Гўзал хулқ – маънавиятнинг бош таянчи

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва мазкур олий таълим даргоҳининг институт профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “Ислом – гўзал одоб ва олий хулқлар манбаи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишни институт раҳбарияти очиб, ёшларни маънавий баркамоллик сари етаклаш, диний бағрикенглик ва миллий анъаналар руҳида тарбиялаш – бугунги кунда жамият маънавий тараққиётининг муҳим омили эканини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари ислом динининг асл моҳияти – гўзал хулқ, меҳр-шафқат, инсонпарварлик, тинчлик ва бағрикенгликка асосланганини таъкидлаб, жаҳолат ва экстремизм ғояларига қарши маърифат билан курашишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир иштирокчиларига улуғ мутафаккирларимизнинг инсонпарварликка, илму маърифатга чорловчи таълимотлари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, ёшларнинг диний-маърифий билимларини ошириш, уларни соф ақидалар асосида тарбиялашга қаратилган қатор амалий тавсиялар билдирилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар маърифат ва ахлоқпарварлик йўналишидаги бундай учрашувларнинг аҳамияти катта эканини таъкидлаб, бу каби ташаббуслар ёшларни соғлом дунёқарашли, маънавий етук шахслар қилиб вояга етказишга хизмат қилишини қайд этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ёшларга ибрат, устозларга эҳтиром: Марказ байрамлар оғушида

30 сентябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устоз …