Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илм йўлидаги дўстона қадамлар

Илм йўлидаги дўстона қадамлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қатар университетининг ISESCO кафедраси мудири, таниқли исломшунос олим доктор Аззиддин Мамиш ташриф буюрди.

Ташриф доирасида марказ раҳбарияти ва доктор Аззиддин Мамиш ўртасида самимий ва мазмунли мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат давомида томонлар алломалар илмий меросини чуқур ўрганиш, улар асарларининг илмий аҳамиятини ёш авлодга етказиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, ISESCO ҳамкорлигида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, конференциялар, семинарлар ва тадқиқотларни ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Имом Бухорий маркази ва Қатар университети ўртасида тажриба алмашинуви, илмий-тадқиқот натижаларини ўзаро тақдим этиш, ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Меҳмон марказда амалга оширилаётган илмий фаолият билан танишиб, хусусан, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган экспозициялар, нашрлар ва тадқиқот ишларига юқори баҳо берди.

Учрашув якунида доктор Аззиддин Мамиш Марказ жамоасига миннатдорлик изҳор этиб, бундай мулоқот ва ташрифлар икки томонлама илмий алоқаларни ривожлантиришда, шунингдек, буюк мутафаккирлар меросини халқаро миқёсда тарғиб этишда муҳим қадам эканини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистонда маънавий тикланиш — глобал илҳом манбаи сифатида

Миср Араб Республикасида чоп этиладиган юксак нуфузга эга диний-маърифий нашрлардан бири — “Савтул Азҳар” (“Ал-Азҳар …