Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تجويد القرآن (Тажвид ал-Қуръон)

تجويد القرآن (Тажвид ал-Қуръон)

№ inv. MR 590/III

Муаллифи. Муаллифи номаълум.

Тажвид. Рисола тажвид қоидаларидан иборат бўлиб, муаллиф томонидан саккиста бобга бўлинган. Рисолада Имом Осим маноқиби ва Абу Бакр ва Ҳафснинг ривоятлари, маърифатул Қуръон, махражга риоя қилиш, сукунлик нун ва танвин, идғом ва мад каби қоидалар баён қилинган. Қоидаларга Қуръон оятларидан мисол ва рубойилар келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 112б).

Асар боши (в. 112б) :

اما بنابر قلت وصناعت وكثرت اشتغال معروف مينمود ناكاه بسم عنايت ازفضل واجب الوجود …

Асар сўнги (в. 174б) :

… اذان واقامت و وقت نمازفريضة و روز جمعة و ماه رمضان و روز عرفه …

Настаълиқ. 63 варақ. (в. 112б-174б) ; 112а дуо бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боблари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´85 mm. ; варақ ўлчами : 265´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган. Олд муқова жойидан ажраган. Орқа муқоваси ва Таякиси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

در بيان خطبه نكاح (Дар баёни хутбаи никоҳ)

№ inv. MR 407/II Муаллифи. Муааллифи номаълум. Фиқҳ. Асарда ақди никоҳ, ундаги келишув, гувоҳлар, ийжоб …