Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида

Янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Самарқанд аграр-инновацион ва тадқиқотлар институти ҳамкорлигида “Диний маърифат ва маданий мерос: Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Марказ илмий ходимлари, институт ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда маънавият, маърифат масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, бундан мақсад эса бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимизда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида тарбиялашдан иборат эканини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Баёзхон Маҳмудов ислом цивилизацияси равнақида юртимизнинг муносиб ўрни ва тарихий ҳиссаси борлигини мисоллар билан баён қилди. Мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида маълумотлар берди.

Қатнашчилар юртимизда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар хусусида атрофлича маълумотларга эга бўлди.

Тадбир қизғин мулоқот тарзида, кўтаринки руҳда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ислоҳотлар, онг ва маърифат – муҳокама марказида

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” саройида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Дин ишлари бўйича …