Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илмий экспедиция Бухорода:  53 та лойиҳа, туркий тилдаги 110 қўлёзма асар ва 100 дан ортиқ артефакт

Илмий экспедиция Бухорода:  53 та лойиҳа, туркий тилдаги 110 қўлёзма асар ва 100 дан ортиқ артефакт

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспонатларини шакллантириш ва бойитиш, шунингдек, ҳудудлар кесимида илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Усмонхон Муҳаммадиев, Бухоро вилоят ҳокимлиги мутахассислари, Бухоро Давлат университети, Бухоро педагогика институти раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари иштирокида вилоятга тегишли лойиҳалар муҳокама қилинди. Маълум бўлишича, Бухоро вилоятига оид бўлган лойиҳалар сони 53 та. Шундан 7 та лойиҳа бевосита вилоятда амалга оширилмоқда.

Мазкур 7 та лойиҳа қуйидагилардан иборат:
“Аҳмад Дониш (1827-1897) илмий мероси” медиалойиҳаси;
“Бухоро илм ва маданият маркази” медиалойиҳаси;
“Ўрта Осиёда хонликлар даврида китобат ва хаттотлик санъатининг ривожланиш тарихи” медиалойиҳаси;
“Зайниддин Восифий” медиалойиҳаси;
“Бухоро: Чашмаи Айюб” медиалойиҳаси;
“Бухоро: Муҳаммад Порсо хонақоҳи” медиалойиҳаси;
“Хўжа Исмат Бухорий адабий мероси” медиалойиҳаси.

  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясини бойитиш, такомиллаштириш бўйича илмий экспедиция Ишчи гуруҳи томонидан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ва унинг 17 та филиалида тадқиқот ишлари олиб борилди. Бухоро шаҳри ва Қоракўл, Ромитан, Когон ва бошқа туманларда амалга оширилган изланишлар натижасида 100 дан ортиқ артефакт танлаб олинди. Шунингдек, Бухоро давлат музейида сақланаётган туркий тилдаги 110 қўлёзма асар ҳақида маълумот қўлга киритилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Туркияда тўртинчи ёзги семинар

Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр тўртинчи ёзги семинарлари” доирасидаги малака ошириш ўқувлари бошланди. …