Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРҒИБОТЧИЛАР – УРГАНЧДА

ТАРҒИБОТЧИЛАР – УРГАНЧДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Хоразм вилоятида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ўтказилаётган тадбирлар Урганчда давом этди.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида ташкил этилган тадбирда Марказ илмий ходими Ж.Жумаев, филиал директори Ў.Матёқубов иштирокида талаба-ёшлар билан бугунги кунда дунё бўйича лоқайдсизлик ва жаҳолат оқибатида юзага келаётган иллатлар, уларнинг олдини олиш чоралари, маърифатли инсон сифатлари, комиллик фазилатлари хусусида мулоқот уюштирилди.

Худди шундай тадбир Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида ҳам ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари С.Абдувоитов ва А.Мамадалиев юксак маънавиятли ва мустаҳкам эътиқодли бўлиш учун кўпроқ китоб мутолаа қилиш кераклиги, илмли киши ҳеч қаерда панд емаслигини таъкидлаб, талабаларни ҳушёрликка, бепарво бўлмасликка чақирди.

Тадбирларнинг фаол иштирокчилари Марказнинг эсдалик совғалари ва адабиётлари билан рағбатлантирилди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …