Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказнинг яна бир ходими илмий даражага эга бўлди

Марказнинг яна бир ходими илмий даражага эга бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жонибек Жумаев Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Ижтимоий фалсафа ихтисослигидан фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Марказ жамоаси диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими Жонибек Жумаевни мазкур илмий ютуқ билан қизғин муборакбод этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро …