Home / БАЁНОТЛАР / Маҳаллий ва хорижий қўлёзма фондларидаги Имом Бухорий асарларининг 3296 нусхаси реестри нашрга берилди

Маҳаллий ва хорижий қўлёзма фондларидаги Имом Бухорий асарларининг 3296 нусхаси реестри нашрга берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов  маълум қилди:

🔽Ҳисобот даврида Имом Бухорийнинг “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарига оид хорижий давлатлар қўлёзма фондларида сақланаётган 30 та қўлёзма нусхасининг электрон версияси юклаб олинди.

🌎Шунингдек, Марказ фондида сақланаётган 75 та қўлёзма асар аннотацияси тузилиб, улардан 36 таси марказ сайтига жойлаштирилди.

📝 Туркия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон кутубхоналари фондида сақланаётган 260 та қўлёзма асарнинг рўйхати шакллантирилди.

🗂 Марказ қўлёзмалар фондидаги 10 та китоб (23 та асар, 1502 варақ)нинг электрон нусхаси тайёрланди.

✔️ Жорий йилнинг 4 ойи давомида қўлёзмаларни ўрганиш соҳасида аҳолидан 5 та қўлёзма ва 4 та тошбосма асар ҳадя сифатида қабул қилиб олинди.

Tas-ix:

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …