Home / МАҚОЛАЛАР / ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МEРОСИ — БEБАҲО МАЪНАВИЙ БОЙЛИК СИФАТИДА

ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МEРОСИ — БEБАҲО МАЪНАВИЙ БОЙЛИК СИФАТИДА

Тарихий илдизлари уч минг йилдан чуқурроқ қадимиятга бориб тақалувчи ўзбек давлатчилиги кўп маротаба юксалишлар ва эврилишлар даврини бошдан кечирган. Энг қадимги давлат уюшмаларининг шаклланиши натижасида тараққий топган давлатларнинг вужудга келиши, бу давлатларнинг Ғарб ва Шарқ мамлакатлари билан «Буюк Ипак йўли» орқали олиб борган алоқалари самараси ўлароқ Марказий Осиё халқлари маданиятининг гуркираб ривожланиши омиллари илм-фан аҳлини кўпдан бери қизиқтириб келади. Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон инсоният цивилизацияси қарор топган минтақалардан бири сифатида ўз ўрни ва салоҳиятига эга ҳудуд саналади.

Қадимги Туронда илмий, руҳий ва маънавий қувват шу даражада кучли эдики, буни турли босқинлар, тажовузлар, ёвузликлар йўқ қила олмади. Ана шундай шароитда ҳам аждодларимиз тарихан шаклланган бой маданий-маънавий ва илмий меросни миллий қадрият ва урф-одатларни сақлаб қолганлар ва уни янада бойитиб ривожлантирганлар. Ўтмиш тарихимиз саҳифаларига назар ташласак, буюк аждодларимиз нафақат халқимиз, балки бутун дунё мамлакатлари тамаддунини ўрганган ва уларнинг тарихи ва маданиятига ҳурмат ва эҳтиром билан ўз муносабатларини ёзиб қолдирган асарлари бизгача етиб келган.

Демак, илм-фан ва маданият ривожи халқ танламайди, балки халқларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлашда муҳим тарбиявий омил вазифасини ўтайди. Ислом динининг Марказий Осиё минтақасида, умуман, жаҳон миқёсида тараққий қилишига ватандошларимиз беқиёс ҳисса қўшганлар. Марказий Осиё халқлари ислом динининг назарий жиҳатдан ривожланиши ва ҳаёт эҳтиёжлари асосида такомиллашувига салмоқли таъсир кўрсатган алломаларимиз Имом ал-Бухорий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Бурҳониддин ал-Марғиноний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро ва Баҳовуддин Нақшбанд каби мутафаккирларни эслаш кифоядир. Уларнинг номлари бутун ислом дунёсида чуқур ҳурмат билан тилга олинади.

Имом ал-Бухорийнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Ардазбҳ ал-Жуафий ал-Бухорийдир. Имом ал-Бухорийдан ислом оламида жуда қадрланадиган «Ал-жомеъ ас- саҳиҳ», «Ат-тарих» номли асарлар мерос бўлиб қолган. Имом ал-Бухорийнинг халқимиз маданий ҳаёти тарихидаги хизматлари шундан иборатки, у фақат ҳадислар тўплаш билан чекланиб қолмаган, балки ўз даврида одамлар орасида меҳр-муҳаббат, сахийлик, очиққўллик, ота-она, аёллар ва катталарга ҳурмат, етим-есирларга мурувват, фақир-бечораларга ҳиммат, Ватанга муҳаббат, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик каби фазилатларни қарор топтиришга оид йўл-йўриқлар ва ўгитлар ҳам ишлаб чиққан.

Ислом дини тараққиётига катта ҳисса қўшган яна бир улуғ аждодимиз, самарқандлик аллома, калом илмининг асосчиларидан бири, мусулмон оламидаги энг йирик суннийлик калом мактаби – мотуридийлик асосчиси Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Мотуридийдир (870– 944). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2000 йилда Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги кенг нишонланди. Мотуридийнинг ислом дини тараққиётига қўшган ҳиссаси шундаки, ҳанафий оқимини ал-Мотуридий мактабининг издошлари ташкил этган. Қолган қисмини эса яна бир машҳур мутакаллим аллома ал-Ашъарий (874–935 ёки 941) мактабининг издошлари ташкил этганлар.

Жаҳоннинг энг машҳур олимлари ал-Мотуридийни бир овоздан калом илмининг улуғ намояндаларидан бири сифатида тан олганлар. Ал- Мотуридийнинг шоҳ асарларидан бири «Китоб ат-тавҳид» (ёки «Яккахудолилик ҳақидаги китоб») мусулмон илоҳиётшунослигида билиш назарияси баён қилинган биринчи асар ҳисобланади. Унинг калом илмига таъриф берилган муқаддимасида билимнинг уч манбаи, яъни ҳиссий қабул қилиш, ахлоқий тафаккур ва инсон ишончли манбалардан олиши мумкин бўлган анъанавий ахборот мавжудлиги ҳақида сўз юритилади. Ал-Мотуридий концепциясининг аҳамияти шундаки, у соф дин доирасидан чиқиб, ақл-идрокни улуғлайди ва мантиқан асосланган билимнинг аҳамиятини таъкидлайди. Абу Мансур ал-Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган ёки етиб келганлари ҳам асосан хорижий мамлакатларнинг кутубхона ва қўлёзма фондларида сақланади. Юқорида тилга олинган, ислом оламида жуда муҳим ҳисобланган «Китоб ат-тавҳид» асари бизгача тўлиқ етиб келган. Уни 1970 йилда Фатҳуллоҳ Хулиф Байрут шаҳрида нашр эттирган.

Марказий Осиёнинг ислом дини тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган алломаларидан яна бири – Бурҳониддин ал-Марғиноний (1123–1197). Ислом оламида фиқҳ (ҳуқуқ) илмининг илмий асосларини яратган ватандошимиз Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Жалил ал-Фарғоний ал-Риштоний ал-Марғиноний 1123 йилнинг 23 сентябрида таваллуд топган. У Қуръон ва ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ, яъни ислом ҳуқуқшунослиги бобида бениҳоя чуқур илмга эга бўлганлиги ва фундаментал асарлар яратганлиги учун Бурҳон уд-дин ва-л-милла ва Бурҳониддин ал-Марғиноний номлари билан машҳурдир.

Ал-Марғинонийнинг ислом тараққиётига қўшган ҳиссаси ислом ҳуқуқшунослигида айниқса салмоқлидир. Бу унинг 1178 йил Самарқанд шаҳрида ёзилган «Ҳидоя» асари билан боғлиқдир. «Ҳидоя»да ҳуқуқий масалаларнинг ечими дастлаб таниқли фиқҳ олимлари фикрларининг баёни ва унга бошқа муаллифларнинг эътирозлари ёки қўшилишларини изҳор этиш йўли билан берилган. Ана шу обрўли муаллифлар фикрларидан келиб чиқиб, муайян масалада энг маъқул ечимни танлаш йўлига амал қилинган. Шу тариқа унда қонуннинг айнан ифодасигина эмас, балки мукаммал шарҳи ҳам асослаб келтирилган.

Тасаввуф таълимоти ХИ–ХИИ асрларда яшаб ижод этган ислом алломаси Юсуф Ҳамадоний (1048–1140) номи билан боғлиқ бўлиб, кейинчалик яссавия, нақшбандия, кубравия, бектошия каби тариқатларни юзага келтирди.

Аҳмад Яссавий (1005–1166) тариқати туркийзабон халқлар маданияти тарихида катта ўрин тутади. Аҳмад Яссавий ўз тариқатини шеърий услубда «Ҳикмат» номли асарида баён этган. Яссавий таълимоти кишилар ўртасида поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўлининг кучи ва пешона тери билан ҳаёт кечириш орқали Оллоҳ висолига етиш мумкин, деган ғояни олға сурган. Яссавия таълимоти баъзи кишиларнинг мол-дунёга ҳирс қўйишини қоралайди, камтарликка, ғарибпарварликка даъват қилади. Шундай қилиб, Аҳмад Яссавий Марказий Осиёда илк тасаввуф илмига асос солган, ислом динининг тараққиётига ҳисса қўшган.

Ислом дини тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган яна бир ватандошимиз Хоразмнинг Хива шаҳрида дунёга келган Нажмиддин Кубро (1145–1221) ҳисобланади. Исломшунослик илмида унинг таълимоти кубравия тариқати номи билан машҳурдир. Ёшлигидан илмга чанқоқ Нажмиддин Миср, Эрон ва Шарқнинг бошқа мамлакатларида таҳсил олган. Унинг ислом динига қўшган ҳиссаси шундаки, зикрни овоз чиқармасдан (хуфия) ижро этиш усулини киритган. Кубравия тариқати ҳадис ва шариатга асосланади. Бу таълимотга кўра, инсон ўз моҳият-эътибори билан кичик оламни ташкил этади ва катта дунё бўлмиш коинотдаги барча нарсаларни ўзида мужассамлаштиради. Илоҳий сифатлар юқори самовий доираларда бирин-кетин ўзига хос мақомларда жойлаштирилгани сабабли, ҳақиқат йўлини қидирувчилар бундай юксакларга кўтарилиб, илоҳий сифатларга эга бўлиш, яъни камолотга эришиш учун, маълум риёзатли йўлларни босиб ўтишлари зарур. Бунинг учун қуйидаги ўнта асосга таянмоқ лозим: тавба, зуҳд фи-дунё, таваккал, қаноат, узлат, мулозамат аз-зикр, таважжуҳ, сабр, муроқаба ва ризо.

Узоқ вақт мобайнида мўғул мустамлакачилигига қарши олиб борилган курашлар ХИВ асрнинг иккинчи ярмига келиб Марказий Осиёда соҳибқирон Амир Темур бошчилигидаги мустақиллик учун урушлар ғалабаси ва Мовароуннаҳрда ягона давлат барпо этилиши билан якунланган. Ислом дини бу даврда Амир Темур ва темурийлар сиёсатида, мамлакатдаги маънавий бирлик, маданий юксалиш, адолат ўрнатиш ва сақлаш ишига қаратилган. Ислом дини асосида шаклланган тасаввуф, айниқса, нақшбандия ўша давр маънавиятининг ғоявий асоси бўлиб хизмат қилган. Нақшбандия исломга таянган ҳолда инсоннинг ахлоқий поклик, меҳнат ва билим эгаллашига кенг йўл очиб берувчи ғояларни тарғиб қилиб, маънавий-ижтимоий ҳаётда катта ижобий аҳамиятга эга бўлган. Баҳовуддин Нақшбанд, Ёқуб Чархий, Хўжа Муҳаммад Порсо, Хўжа Акром каби нақшбандия назариётчилари шу даврда яшаб ижод этганлар.

Марказий Осиёда ХИВ асрда тасаввуф илми соҳасида вужудга келган тариқат Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд (1318–1389) номи билан боғлиқдир. Баҳовуддин Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғида туғилган (кейинчалик Нақшбанд шарофати билан Қасри Орифон деб атала бошланган). Нақшбанд таълимоти асосида ихтиёрий фақирлик ётади. Атоқли шарқшунос олим Й.Э.Бертелснинг ёзишича, у умр бўйи деҳқончилик билан кун кечирган ва ўз қишлоғидаги унча катта бўлмаган ерига буғдой ва мош эксада, уйида ҳеч қандай мол-дунё ва бойлик сақламаган. Нақшбанд бўйра устида ётиб кун кечирган ва бутун умрини ўз ихтиёри билан фақирликда, йўқчиликда ўтказган. Нақшбанд тариқатининг асл ақидаси – «дил ба ёру, даст ба кор», яъни «доимо кўнглинг Оллоҳда, қўлинг эса ишда бўлсин», деган ғояни олға суради. Нақшбандия таълимоти ХВ асрда Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон сингари мусулмон мамлакатларида кенг тарқалган. Бу таълимот тарафдорлари аскетизм (таркидунёчилик)га, бой-зодагонларнинг зулми ва истибдодига қарши бўлганлар, фақат ўз қўл кучи, пешона тери билан ҳалол меҳнат қилиб кун кечиришга кишиларни чақирганлар. Улар шу билан бирга савдо- сотиқ, деҳқончилик, ҳунармандчилик, бадиий адабиёт, мусиқа, илм-маърифат, хаттотлик, наққошлик, миниатурачилик, қурувчилик каби барча фойдали ва хайрли юмушлар билан шуғулланишга даъват этганлар.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. Ш. Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-жилд. – Т.: «Ўзбекистон», 2017. – Б.28.
  2. Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик тантаналарида сўзлаган нутқидан. 31.08.2021.
  3. «Уйғониш даври» ЎЗме. У-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000 йил.
  4. Дилова Н.Г 201ʼ. Буюк аждодларимизнинг таълимотларида мужассамлашган ўқитувчи билан ўқувчилар ҳамкорлигининг педагогик хусусиятлари. Замонавий таълим. 63-68 б.
  5. Расулова З.Д (2020). Педагогиcал пеcулиаритиесоф девелопинг соcиоперcэптиве cомпетенcэин леарнерс. Эуропеан Жоурналоф Ресеарчанд Рефлеcтионин Эдуcатионал Сcиенcэс. 8;1, пп/ 30-34.

Саидкулов ЖАХОНГИР

ЎзХИА Исломшунослик факультети
«Диншунослик» йўналиши 1-курс талабаси

Check Also

ЎРТА ОСИЁДА «ТУРК» ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ ЯШАЙДИГАН ҲУДУДЛАР ВА УЛАРНИНГ ИЧКИ ЭТНИК ТАРКИБИ

XIX аср охири – XX аср бошларида Ўрта Осиё халқлари орасида миллий мансублик тушунчаси яхлит …