Home / ЯНГИЛИКЛАР / “МУСНАДИ  КЕШИЙ” ҲАДИС ИЛМИДА НАМУНА БЎЛАДИГАН АСАРДИР

“МУСНАДИ  КЕШИЙ” ҲАДИС ИЛМИДА НАМУНА БЎЛАДИГАН АСАРДИР

Доктор Муҳаммад Айман Заҳровий – Булғор ислом академияси Олий таълим бўлими мудири (Россия):

Уни таҳқиқ этганлар нашр қилинган уч нусхага таяниб иш кўрган ва ҳар бир нашрдаги камчилик, хато ва янглишликларни баён қилиб ўтган. Бу асар билан ҳозирги давр илмий тадқиқоти тақозосига кўра ишлаган. Тадқиқотчи олимларнинг ёзишича, улар ўша нусхалардан бирини асосий, қолганларини эса қиёсий манба қилиб олган. Шундан сўнг ҳадисларни қайтадан тахриж қилган, аввалги нашрлардаги тахрижларда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб ўтган, айрим ҳадисларни рақамлаш билан боғлиқ камчиликларни тузатган, ҳадисларда зикр қилинган рақамларга ишора қилиш орқали улар ўртасини боғлаб ўтган. Уларни қувватлайдиган бошқа ҳадисларга диққат қаратган.

“Мунтахаб мин муснади Абд ибн Ҳумайд” китоби ҳадис илмида юксак намуна бўладиган асардир.

Аллоҳ таолодан ушбу улкан меҳнатни даргоҳида қабул айлашини, бу умматга унинг динини ҳимоя қиладиган уламолар тақдир қилишини, Пайғамбар алайҳиссаломнинг мерослари фақат саҳифалар ва китоб жавонларида қолиб кетмасдан, балки инсонлар ҳаётига татбиқ қилинганини кўришни насиб айлашини сўраб қоламан. Зеро, Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу мерослари нашр қилиниб, кутубхоналарнинг зийнати бўлиши учун эмас, балки амалда татбиқ қилиш учунгина вужудга келган. Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …