Home / ЯНГИЛИКЛАР / АБД ИБН ҲУМАЙД КЕШИЙ

АБД ИБН ҲУМАЙД КЕШИЙ

“Муснади Кеший” асарининг муаллифи Абд ибн Ҳумайд Кешийдир. Аллома 786 йили Кеш (Шаҳрисабз)да таваллуд топиб, 863 йилда ўша ерда вафот этган. У Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Доримий каби буюк муҳаддисларга устозлик қилган.

Аллома “Тўрт буюк муҳаддиснинг устози”, “Ҳофизул ҳадис” (“Ҳадислар билим­дони”), “Соҳибул муснадил кабир” (“Муснадул кабир” асари муаллифи”), “Соҳибут тафсирил кабир” (“Тафсирул кабир” асари муаллифи”) номлари ва “Имом”, “Ҳофиз”, “Ҳужжат”, “Жаввол” каби юксак мартаба­лар билан танилган.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний таърифи билан айтганда, Кешийнинг “Муснади” шу пайтгача ёзилган иснод (санад)ларнинг энг олийсидир.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг уч жилдик “Муснади Кеший” асари ўзбек тилига таржима қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …