Home / ЯНГИЛИКЛАР / “МУСНАДИ КЕШИЙ” ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИНИ ҚОНДИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

“МУСНАДИ КЕШИЙ” ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИНИ ҚОНДИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Доктор Ризо Муҳаммад Дақиқий – Ал-Азҳар университети Дин асослари факультети профессори (Миср):

 Абд ибн Ҳумайд Кеший ислом дини Мовароуннаҳрга кириб келгач бу диёрда ўсиб улғайган дастлабки олимлардан биридир. Ҳадис, тафсир, араб тили грамматикаси ва ҳанафий фиқҳи бўйича кўплаб китоблар муаллифи бўлган аллома бу фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган. У ҳадис соҳасида “Муснад” услубида асар ёзган дастлабки алломалардан биридир. Кеш шаҳрининг илм-фан ва адабиёт маркази сифатида машҳур бўлишига ҳам улкан ҳисса қўшган.

Бунинг Ўзбекистон фуқароларига таъсири ҳақида шуни биламанки, буюк олим Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг маънавий меросини тиклаш ва замондош авлодлар орасида тарғиб қилиш фақат буюк тарихга кўзгу тутмайди. Аксинча, замонга мос қад ростлашини талаб қиладиган маънавий кучга тўла ушбу китоб келажак йўлларини ҳам ёритади.

Бугунги кунда жамиятлар инсоний қадриятлар ва фазилатларни ёйиш, терроризм ва экстремизмни йўқ қилиш, қабиҳ сўзлар ва мутаассибликдан қутулишга жуда муҳтож. Абд ибн Ҳумайднинг “Муснади” жамият маънавий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Асарнинг ўзбек тилига таржима қилиниши халқингиз учун илгари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тақдим этилган “Саҳиҳул Бухорий”, “Сунани Термизий” ва “Сунани Доримий”нинг таржимасидан кам бўлмаган аҳамият касб этади.

Ўзбек ўқувчилари бу китобни ўтмиш пойдеворини мустаҳкамлаб, келажак робитасини барпо этиш истаги билан қарши олади, деб ўйлайман. Тарихини билмаган халқнинг келажаги бўлмайди.

Марказ тадқиқотчиларига улкан илмий зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …