Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олим­лари томонидан буюк аждодимиз, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан дастлабки улуғ муҳаддис, муфассир, фақиҳ, ҳадис ва тафсир уламоларининг қадри баланд имом­ларидан бири Абдулҳамид Кешийнинг машҳур “Муснад” асари илк бор ўзбек тилига таржима қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган ва дунёнинг етакчи уламолари томонидан эътироф этилган ушбу таржима халқимиз маърифатини янада оширишга хизмат қилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро …