Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تهذيب المنطق والكلام Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом

تهذيب المنطق والكلام Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом

№ inv. MR 144/V

Муаллиф. Саъдуддин Маъсуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.).

Мантиқ. Асар ўрта асрларда Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, ундан калом ва мантиқ илмида кенг фойдаланилган. Таҳзиб – тузатиш маъносини билдириб, асарда ақидага боғлиқ масалалар устида баҳс юритилган. Бу асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ. 

Басмала (в. 65а).

Асар боши (в. 65а) : 

الحمد لله الذى هدانا سواء الطريق وجعل لنا التوفيق خير رفيق و الصلوة على من … وبعد فهذا غاية تهذيب الكلام في تحرير المنطق والكلام.. .

 Асар сўнги (в. 68а) :

… الى الطريق الى وقوف على الحق والعمل به هذا بالمقاصد

 Колофон (в. 68а) : تمت الكتاب بعون الملك الوهاب                                                    

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 65а-68а) ; 68б-69а бўш варақ ; 69б-70а форс тилида ғазал ва саловот бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; матн ўлчами : 155´70 mm. ; варақ ўлчами : 240´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланган. 

Муқова : таъмирланган, юпқа картон қоғоз. Таякиси қизил матодан.

 Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган,  қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …