Home / ЯНГИЛИКЛАР / Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Ислом оламининг йирик уламолари иштирокида анжуман бўлиб ўтади 

Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Ислом оламининг йирик уламолари иштирокида анжуман бўлиб ўтади 

Бутун Ислом оламининг йирик уламо ва соҳа мутахассислари иштирокида Мисрнинг Қоҳира шаҳрида анжуман бўлиб ўтади.

Ушбу анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, «Ал-Азҳар» уламолари кенгаши аъзоси, доктор Шайх Али Жума каби йирик Ислом уламолари, қолаверса, Болгария, Нигерия, Индонезия, Бельгия, Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Ливан, Сингапур, Чад, Танзания, Қамар ороллари Республикаси, Қозоғистон каби давлатлардан муфтийлар, исломшунос олимлар, эксперт ва соҳа ходимлари иштирок этади.

Бугун, 6 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги делегация халқаро конференцияда қатнашиш учун Қоҳира шаҳрига етиб борди.

Қоҳира халқаро аэропортида Муфтий ҳазратларини Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев, Миср Араб Республикаси муфтийси вакиллари ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди.

Эртага, 7 июндан бошлаб, уч кун давом этадиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, 20 дан зиёд давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари муҳокама қилишади.

Халқаро конференцияда Муфтий ҳазратлари иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган.

Манба: ЎзА

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …