Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) [Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)]

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) [Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)]

№ inv. MR 149/II

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 5б).

Асар боши (в. 5б) :

الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 84а) :

… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

Колофон (в. 84а) :

والحمد لله رب العالمين تم الكتاب بعون الملك الوهاب سنة ١٢٣٤

Кўчирилган сана (в. 84а) : 1234/1818 й.

Настаълиқ. 80 варақ. (в. 5б-84а) ; 84б-85а варақларда мантиқга оид маълумотлар бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´70 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланган, қурт еган, титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 74/IV Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили …