Home / ЯНГИЛИКЛАР / Франция элчихонаси, Сampus France ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

Франция элчихонаси, Сampus France ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

Мамлакатимизнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган, креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва барча қизиқувчилар диққатига!

Франция элчихонаси, Campus France агентлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирган ҳолда ўзбекистонлик иқтидорли талабаларга Францияда таълим олиб, ўз орзу ва интилишларини рўёбга чиқариш имкониятини беради.

Франция элчихонаси, Сampus France ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил мамлакатимизда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” лойиҳасида “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш таклифи илгари сурилмоқда.

Шу боис, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳалар, жумладан:

– Нефть ва газ, электр энергияси, қайта тикланадиган энергия, геология ва кончилик;

– Ядро муҳандислиги, электротехника, аэрокосмик муҳандислик ва фуқаро авиацияси;

– Автомобилсозлик;

– Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект;

– Сув ва экология муҳандислиги, агрономия;

– Гуманитар фанлар, чет тиллари;

– Маданият, туризм ва спорт, кинематография, маданий мерос ва музейшунослик, мода;

– Архитектура ва дизайн;

– Иқтисодиёт ва менежмент, ҳуқуқ, журналистика, давлат бошқаруви;

– Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика.

Ушбу соҳаларда ўқишни давом эттириш учун қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилинади!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

бакалавриат таълим дастури учун 10 нафар,

магистратура таълим дастури учун 30 нафар,

докторантура таълим дастури учун 10 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

Ҳужжат қабул қилиниши ва кейинги босқичлар ҳақида маълумот:

* Танловда иштирок этиш учун аризалар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг онлайн платформаси орқали электрон шаклда топширилади. Ҳужжатлар 2022 йилнинг 15 мартдан – 15 майга қадар давом этади.

* Номзодларнинг ўзбек, француз ва инглиз тилларини билиш даражасини баҳолаш “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Campus France нинг тегишли мутахассислари томонидан амалга оширилади. Тегишли хорижий тилларни билиш даражаси CEFR B2.

* Грант соҳибларини танлашда икки асосий йўналиш бўйича жорий йилнинг май-инюнь ойларида суҳбат ўтказилади: мотивация ва мутахассислик бўйича билим даражаси.

* Ўқиш жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланади.

Саралаш танловига оид барча маълумотларни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admissionfrance.eyuf.uz

“Эл-юрт умиди” жамғармаси юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган сиз ёшларни кутиб қолади!!!

Манба: eyuf.uz

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …