Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Таълимга оид ташаббуслар тинчлик учун хизмат қилади

Таълимга оид ташаббуслар тинчлик учун хизмат қилади

Бугун Бухоро шаҳрида Америка Қўшма Штатлари Тинчлик институти томонидан “Тинчлик учун педагогика” мавзусида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун ўтказилиши белгиланган тренинг машғулотлари бошланди. Умумий машғулотларнинг 3-босқичини ташкил этувчи мазкур тренингда Марказнинг бир гуруҳ илмий ходимлари иштирок этмоқда.

Машғулотлар аввалида Марказ директори Ш.Зиёдов тренинг аҳамияти, 2019 йилда ўтказилган 2 та босқич машғулотларининг ходимлар фаолияти самарадорлигини оширишга қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этиб, навбатдаги босқич кутилганидан ҳам аъло натижа кўрсатишига ишонч билдирди ва ташкилотчиларга миннатдорлик изҳор қилган ҳолда иштирокчиларга омад тилади.

Ўз навбатида институт вакили Бармак Пажвак тренингни ўтказишдан кўзланган мақсад ва унинг асосий иш услуби ҳақида тўлиқроқ маълумот берди.

Иштирокчиларда жамоавий тарзда ишлаш ҳамда креатив фикрлаш кўникмаларини интерактив услублар орқали шакллантиришга қаратилган машғулотлар таълимга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш усулларини ишлаб чиқиш мақсадларини кўзлайди.

Тренинг бошланган ҳафта якунигача давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …