Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари юртимизга қайтишди

“Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари юртимизга қайтишди

Жорий йил 1 февраль куни “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда – Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келишди.

Уларни уламолар, мутасаддилар, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида кутиб олди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, зиёратчилар сафарларидан мамнун ва муборак умра амалини адо этиб, она Ватанга эсон-омон қайтишида яқиндан кўмак берган тегишли мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этди.

Маълумот ўрнида, зиёратчилар  Масжидул Набавийда, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи мутоҳҳараларида, минглаб саҳобаи кромлар абадий қўним топган “Бақи” қабристони, “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари ва Ухуд тоғини зиёрат қилиб, ибодатларни бажаришган.

Маккаи мукаррамада эса умра амалини бажариб, Каъбаи муаззамани тавоф этган.

Шунингдек, зиёратчилар Раҳмат тоғи – Арафотни, Нур тоғидаги Ҳиро тоғини ва Савр тоғидаги ғорларни ҳам бўлиб, зиёратларини адо этган.

Манба:ЎзА

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …