Home / ЯНГИЛИКЛАР / Умра зиёратчилари учун муҳим эслатма!

Умра зиёратчилари учун муҳим эслатма!

Азиз зиёратчилар!

✅Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилмоқда.

❗️Шунга кўра, Сизлардан, сафардан олдин ушбу мобил иловаларни қуйидаги ҳаволалар орқали смартфон телефонингизга юклаб олишингизни сўраймиз:

Ҳаволалар:

«Andriod» дастури учун:

🔹Tawakkalna: https://play.google.com/store/apps/details?id=sa.gov.nic.tawakkalna&hl=ru&gl=US

🔹Eatmarna: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.sejel.eatamrna&hl=en_US&gl=US

«IOS» дастури учун:

🔹Tawakkalna: https://apps.apple.com/uz/app/tawakkalna-covid-19-ksa/id1506236754

🔹Eatmarna: https://apps.apple.com/uz/app/eatmarna/id1532669630

❗️Яна бир муҳим янгилик!
Умра сафари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати ходимлари томонидан расмий саҳифалар орқали онлайн ёритиб борилади.

❇️Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик биринчи гуруҳ зиёратчилар шу йилнинг 22 январь куни Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.
‼️Бизни кузатиб боринг!

Дин ишлари бўйича
Ахборот хизмати

Check Also

Татар ислом анъанасида мотуридия мактаби: Мерос ва замонавий аҳамият

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида теология магистри, Россия ислом университети тадқиқотчиси, шариатшунос эксперт ва имом …