Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Сизни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот мар­кази илмий ходимларининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган асарлари­га бағишланган 15 номдаги китоб­лар тақдимоти ҳамда “АЖДОДЛАР МЕРОСИНИНГ БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ” мавзусида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирга таклиф этамиз.

Тадбир 2021 йил 22 декабрь куни соат 11.00 да Ўзбекистон журналис­тика ва оммавий коммуникация­лар университетида бошланади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Қўлёзмалар тадқиқи соҳасига оид халқаро семинар бошланди

Бугун, 29 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …