Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ДИНИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ТУРКИЯНИНГ НУФУЗЛИ АҚЛ МАРКАЗИ НИГОҲИДА

ДИНИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ТУРКИЯНИНГ НУФУЗЛИ АҚЛ МАРКАЗИ НИГОҲИДА

Туркиянинг нуфузли ақл марказларидан бири – Стратегик тафаккур институти томонидан янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинди. Мақолада тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ш.Исломов сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган илмий-тадқиқот марказлари, таълим муассасаларининг бой илмий меросимизни ўрганиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, халқимиз интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришдаги ўрнини таҳлилий ёритиб берган. Ушбу мақола халқаро ҳамжамиятни юртимизда кечаётган янгиланишлар билан таништиришга хизмат қилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …