Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ илмий ходимлари нуфузли анжуманда иштирок этишмоқда

Марказ илмий ходимлари нуфузли анжуманда иштирок этишмоқда

Аввал хабар берилганидек, айни кунларда Индонезиянинг Маланг шаҳрида INTERNATIONAL SYMPOSIUM OF RELIGIOUS LITERATURE AND HERITAGE-3 (ISLAGE-3) “ДИНИЙ АДАБИЁТЛАР ВА МЕРОС-3 – ДИНИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ВА АДАБИЁТ: ГЛОБАЛ МУАММОЛАРГА ҚАРШИ” мавзусидаги халқаро Конференция ўтказилмоқда.

Индонезия Дин ишлари Вазирлиги, Маланг шаҳридаги Мавлоно Малик Иброҳим университети ҳамда ИҲТнинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази (ИРСИКА) ҳамкорлигида ташкил этилган Конференциянинг бугунги иш кунида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов “Имом Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари ва унинг нодир қўлёзма нусхалари” ҳамда директор ўринбосари О.Муҳаммадиев “Мисрдаги “Саҳиҳул Бухорий” мактаби. “Саҳиҳул Бухорий” Мисрга қандай етиб борган” мавзуларидаги маърузалари билан иштирок этишди.

Конференциянинг “Табиий офатлардан кейинги тиклаш жараёнларида маданий меросни бошқариш ва сақлаш” ва “Анъанавий тиббиёт ва глобал муаммоларга қарши халқ ҳикматлари” каби шўъба йиғилишлари дастуридан ўрин олган мазкур маърузалар истиқболда илмий тўплам кўринишида нашр этилиши назарда тутилган.

Халқаро Конференция эртага, 2 декабр куни ўз ишни якунлаши режалаштирилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …