Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази яна бир нафар мустақил тадқиқотчисининг диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази яна бир нафар мустақил тадқиқотчисининг диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтмоқда

Айни дақиқаларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази мустақил тадқиқотчиси Амонов Меҳрожиддин Ўзбекович “XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати” мавзусида Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилмоқда.
Ҳимоя етук олимлар, соҳа мутахассислари ва мустақил тадқиқотчилар иштирокида онлайн/оффлайн шаклда бўлиб ўтмоқда.
Тадқиқотчига ҳимоя ишида омад тилаймиз!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …