Home / ЯНГИЛИКЛАР / Бугун туғилган кун – Абдулла Арипов 60 ёшга тўлди

Бугун туғилган кун – Абдулла Арипов 60 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшга тўлди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Шу муносабат билан Абдулла Нигматовични самимий муборакбод этамиз ҳамда мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик, бахт-саодат, масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятига янги зафарлар тилаймиз.

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …