Home / ЯНГИЛИКЛАР / “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ” СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ” СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуи доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган  онлайн-семинарлар давом этмоқда.

Илмий мулоқотлар дастурига кўра, жорий йил 4 май куни Ўзбекистон вақти билан соат 16:00да АҚШнинг Хофстра университети профессори, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё дастури директори Александр Наймаркнинг “Бухорода шаҳзодалар, зодагонлар, савдогарлар, шаҳар камбағаллари ва деҳқонлар томонидан исломнинг қабул қилиниши” мавзуидаги маърузаси тингланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари ва тадқиқотчиларни онлайн тарзда бўлиб ўтадиган мазкур семинарга таклиф этади.

Онлайн семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Парол: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …