Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари

Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари

28 апрель куни Олий Мажлис Сенати ва Туризм ва спорт вазирлиги томонидан анъанавий ва онлайн тарзда ташкил қилинган “Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари”га бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда зиёрат туризмини ривожлантиришга оид муаммолар, долзарб вазифалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда Ўзбекистонда туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қатор фармон ва қарорлар асосида бу соҳани ўз тараққиётининг мутлақ янги босқичига кўтариш бўйича кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Aммо барча мамлакатларда бўлганидек, Сovid-19 пандемияси Ўзбекистонда ҳам туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатди. Шундай эса-да, карантин пайти ва ундан кейинги даврда мамлакатимизда туризм соҳасини жадал ривожлантиришда зиёрат туризмига алоҳида аҳамият берилди.

Юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган идора ва ташкилотлар мутасаддилари, маҳаллий ва хорижий турфирмалар вакиллари иштирок этган давра суҳбатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов ўтган давр мобайнида мазкур муассаса томонидан халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг иштироки, унинг ўрни ва роли ҳақида сўзлаб, иштирокчиларни Марказ томонидан истиқболда ўтказилиши режалаштирилган маҳаллий ва халқаро миқёсдаги тадбирлардан бохабар қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …