Home / ЯНГИЛИКЛАР / Зиёрат туризми ривожи Маккада муҳокама қилинди

Зиёрат туризми ривожи Маккада муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, бугунги кунда соҳани ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Маълумки, туризмнинг энг ривожланган йўналишларидан бири – зиёрат туризми ҳисобланади. Ушбу йўналиш бўйича юртимизда мақтанса арзигулик қанчадан-қанча қадимий ёдгорликлар, тарихий обидалар бор-ки, уларни жаҳон ҳамжамиятига кўз-кўз қилса арзийди.Зиёрат туризми йўналишидаги ишлар самарадорлигини ошириш, юртимизга янгидан-янги зиёратчилар оқимини жалб этиш мақсадида, жорий йилнинг 24 август куни Макка шаҳридаги “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонасида, Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати ва Индонезиядаги “Бурҳон ал-Ҳидоя” ширкати билан индонезиялик зиёратчиларни Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари орқали умра зиёратига боришини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда мазкур ҳамкор ширкатлар раҳбарлари иштирок этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қатор норматив-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, ушбу йўналишдаги ишларни кўнгилдагидек ташкил этиш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича кенг кўламли амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилгани таъкидланди. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув қизғин, савол-жавобга бой, дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …